Президент «Mesal Water Technologies» корхонасини кўздан кечирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари Янгийўл туманидаги «Mesal Water Technologies» корхонасини кўздан кечирди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий дастурларда ичимлик суви ва оқова тармоқлари таъминотига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу масала тез ривожланаётган Тошкент вилояти шаҳаралари учун ҳам долзарб.
Хусусан, «Тошкент вилояти ичимлик суви ва оқова сув тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳасининг 3-босқичи доирасида Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен ва Бекободдаги иншоотлар реконструкция қилинмоқда.
«Mesal Water Technologies» корхонасида шу каби сув тозалаш иншоотлари учун ўттиздан ортиқ махсус қурилма ва ускуналар ишлаб чиқарилмоқда.
Лойиҳага 1,7 миллион доллар маблағ йўналтирилиб, Хитой, Германия ва Туркиядан келтирилган энергия тежамкор технологиялар ўрнатилган. Корхона халқаро сертификатларга эга. 50 киши иш билан таъминланган.
Бундай корхоналар фаолиятининг кенгайиши аҳоли фаровонлиги ва саломатлигига ҳисса қўшиши таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг