Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ЎзЖОКУ томонидан Наврўзга бағишлаб ташкил этилган тадбирда меҳмон бўлди
Бугун, 8 апрель куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети томонидан Наврўз айёмига бағишлаб ташкил этилган тадбирда иштирок этди.

«Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг таклифига биноан ушбу олий таълим муассасаси томонидан баҳор байрами – Наврўзга бағишлаб ташкил этилган тадбирда меҳмон бўлганимдан мамнунман», – дейди Шерзод Асадов.

Тадбир доирасида бадиий саҳна чиқишлари, миллий таомлар, маданий кўргазмалар, мусиқий дастурлар ҳамда қардош мамлакатлар ва яқин ҳамкорларимиз маданиятига бағишланган экспозициялар билан танишилди ҳамда самимий ва байрамона муҳитда устоз-журналистлар, соҳа фахрийлари, университет жамоаси ҳамда талабалар билан суҳбатлашилди.

«Бундай тадбирлар тарихимиз ва бой маданиятимизга бўлган ҳурмат, миллий анъаналаримизни асраб-авайлаш руҳини юксалтириш билан бирга, авлодлар ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлаш, тажрибали журналистлар ва соҳага кириб келаётган ёшлар учун мулоқот майдони сифатида ҳам катта аҳамиятга эга», – деб ёзади Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг