Президент ҳудудий саноатни ривожлантириш бўйича ҳокимларга саволлар кўплигини айтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда ҳудудий саноатни ривожлантириш бўйича вилоят, туман ҳокимларига ҳам саволлар кўплиги қайд этилди.
Қайд этилишича, сўнгги уч йилда жами инвестициялар 1,8 баробарга кўпайган, лекин айрим туманларда инвестициянинг саноатга таъсири кўринмаяпти.
Масалан, Карманада инвестиция йилига 50 фоиздан ўсиб боргани билан саноати атиги 4 фоиз ошган. Хусусан, фаолият юритаётган 495 та корхонадан 470 тасида расмий ишчилари 5 нафарга ҳам етмайди, фаолият тўхтаган деб ҳисобот топширган 20 та корхона электр ва газдан ҳалигача фойдаланяпти.
Зафаробод туманида ҳам шу аҳвол. Инвестиция 4 баробар ўсган, лекин саноатда ўзгариш йўқ.
Умуман, уч йилда республика саноати 21 фоизга ўсган бўлса, Хатирчи, Кармана, Учқўрғон, Бағдод, Оққўрғон, Бўка, Узун, Жарқўрғон, Яккабоғ, Паяриқ, Мирзаобод ва Зафарободда бу кўрсаткич 10 фоизга ҳам етмаган.
Ушбу туманлар жойлашган вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларига 12 та туманга бориб, бир ой шу ерда қолиб ишлаш, ишлаб чиқариш пасайган корхоналарни «оёққа турғазиш», ушбу туманлар саноатида бу йил ўсиш суръатини ошириш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг