Президент “Фазовий маълумотлар тўғрисида”ги Қонунни имзолади

11:50 24 Июль 2021 Ҳужжатлар
1466 0

“Фазовий маълумотлар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–702-сон, 23.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қонунга мувофиқ, фазовий маълумотлар фазовий объектлар тўғрисидаги, уларнинг жойлашуви, шакли, хоссалари хақидаги маълумотлардан иборат.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фазовий маълумотлар соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

 Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантиришга доир фаолиятнинг мувофиқлаштириш мақсадида Кадастр агентлиги ҳузурида Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Фазовий маълумотлар базавий ва соҳага оид фазовий маълумотларга бўлинади.

Фазовий маълумотлар ва метамаълумотлар давлат органларига ўз ваколатларини амалга ошириши учун – беғараз асосда, бошқа фойдаланувчиларга эса – Кадастр агентлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган миқдорлардаги ҳақ эвазига тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер