Президент Фармони билан яна бир муҳим стратегия тасдиқланди
Президент Фармони (ПФ–6252-сон, 28.06.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Фармонга кўра, ҳар уч йилда бир марта миллий даражада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликлар баҳоланади.
2022 йилда халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий давлатлар мутахассислари ҳамда соҳадаги етакчи олимлар иштирокида “Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш: замонавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.
Фармон билан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш бўлими негизида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Хавфларни баҳолаш маркази ташкил этилди.
Пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ шубҳали операцияларни таҳлил қилиш орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, янги таҳрирдаги “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг