Президент элчихоналарни экспортни оширишда кўмаклашишга чақирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президентимиз хориждаги элчихона ва бош консулхоналарни экспортни кўпайтиришга фаолроқ кўмаклашишга чақирди. Бу ҳақда давлат раҳбари видеоселектор йиғилишида тўхталиб ўтди.
Масалан, бу йилги мева-сабзавот экспортининг 80 фоизи 5 та давлатга – Россия, Покистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Хитойга тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан Жанубий Корея, Венгрия, Малайзия, Полша, Қозоғистонга камайган.
Буюк Британия, Италия, Швеция, Япония, Ҳиндистон, Қатарга экспорт кутилганидек бўлмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Элчихоналардаги савдо маслаҳатчиларининг бу борадаги фаолияти суст экани қайд этилди.
Элчиларга экспортчи корхоналар билан бирга ишлаб, уларга бозор топиш, кўргазмалар ташкил қилиш, савдо уйи ва омбор ташкил қилиш, маҳсулотига сертификат олиш каби масалаларда кўмаклашиш топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг