«Права» олиб беришни ваъда қилган автомактаб раҳбари қўлга тушди

11:59 12 Февраль 2026 Жамият
332 0

Бухоро вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган автомактаб раҳбари ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Аниқланишича, «М.А.» МЧЖ автомактаби раҳбари фуқаролар Д.Р. ва С.Р.нинг ишончига кириб, уларнинг фарзандларига «В, С.» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиганлиги тўғрисида имтиҳон варақаси ва гувоҳнома тайёрлаб беришни ваъда қилган.

Автомактаби раҳбари ушбу хизмати эвазига 16 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган. Шундан 6 миллион сўмининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?