“Полвонтош”да замонавий клиника фойдаланишга топширилди

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фурқат туманининг “Полвонтош” маҳалла фуқаролар йиғинида шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари асосида қуриб битказилган замонавий клиника тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
— “Doctor Javlonbek medical” клиникаси фаолиятини давр талаби асосида юритиш учун 2,5 миллиард сўм маблағ сарфланиб, ушбу бино бунёд этилди, — дейди лойиҳа ташаббускори Жавлонбек Дўстматов. — Натижада бу ерда юз-жағ жарроҳи, стоматолог, лор, терапевт, кардиолог каби мутахассислар томонидан тиббий хизмат кўрсатиш фаолияти йўлга қўйилди.
Бундан ташқари, клиникада ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари катта ва кичик ёшдагилар учун невролог, уролог, ревматолог, нефролог сингари мутахассислар жалб этилиб, бепул тиббий кўрик ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Яқин истиқболда лойиҳа ташаббускори томонидан маҳалла ҳудудида тез тиббий ёрдам хизмати ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг