Польша НАТО шартномаси бўйича маслаҳатлашув ўтказди
Архив фото
Польша НАТО шартномасининг иттифоқчилар билан маслаҳатлашувлар бўйича 4-моддасини учувчисиз ўчоқлар ҳақидаги хабарлар бўйича ишга туширишни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Карол Навроcки Миллий хавфсизлик бюросидаги йиғилишдан сўнг журналистларга маълум қилди.
“Ушбу учрашувда биз НАТО шартномасининг 4-моддасини ишга тушириш имкониятини муҳокама қилдик”, — деди Навроcки.
НАТО шартномасининг 4-моддасида айтилишича, битим тузувчи томонлардан бирининг ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллиги ёки хавфсизлигига таҳдид туғилганда бир-бири билан маслаҳатлашади. Ушбу моддада, Иттифоқнинг ҳар қандай аъзо давлати таҳдид остида деб ҳисобласа, маслаҳатлашувларни бошлаши мумкинлиги назарда тутилган.
Польша бош вазири Дональд Туск чоршанба куни “хавфли” дронлар мамлакат осмонида уриб туширилганини ва уларни “русларники” деб атаганини даъво қилди, бироқ у ҳеч қандай далил келтирмади.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен кейинроқ ўндан ортиқ учувчисиз учувчи самолётлар Польша ҳаво ҳудудида қайд этилганини айтди.
Польша томонидан Россияга ҳаво ҳудудини бузганликда айбловлар илгари ҳам билдирилган. Россиянинг Варшавадаги элчиси Сергей Андреевнинг “РИА Новости”га айтишича, Польша ҳеч қачон Россия ҳаво ҳудудини бузганига оид далиллар келтирмаган. Польшадаги энг машҳур “ракета можароси” 2022 йил охирида Украина билан чегара яқинидаги Польша ҳудудига снарядлар тушиб, икки киши ҳалок бўлган воқеадир. Дастлаб Варшава булар Россияда ишлаб чиқарилган снарядлар эканлигини даъво қилган, аммо кейин ўша пайтда Польша президенти лавозимини эгаллаган Анжей Дуда бу Украина қуроллари бўлиши мумкинлигини тан олди.
“Associated Press” агентлигига кўра, булар Россия ракеталарини тутиб олиш учун учирилган Украина ракеталари эди. Мутахассисларнинг фикрича, воқеа жойидан чоп этилган суратларда Украинанинг С-300 ракетасининг парчалари кўрсатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг