Польша Литвага қўшин юбориш истагида айбланмоқда

17:20 04 Сентябр 2023 Дунё
941 0

Иллюстратив фото

Беларусь Ҳарбий Академияси Қуролли Кучлари Бош штаби факультети бошлиғи ўринбосари Андрей Богодель Польша нима учун Сувалки йўлаги масаласини фаол кўтараётганини тушунтирди.

Мутахассиснинг аниқлик киритишича, Сувалки йўлаги нафақат Полша орқали, балки шимоли-ғарбга Литва орқали ўтади. У, шунингдек, Варшавани Литвага қўшин жўнатиш истагида айблади.

“Ва шунинг учун Польша кейинчалик Литва ҳудудига кириб, Вилна вилоятини, гўё ушбу минтақани ҳимоя қилиш ҳомийлигида босиб олиш учун вазиятни доимий равишда кучайтирмоқда”, дейди Богодель.

Август ойи ўрталарида Польша Сувалки йўлагининг мустаҳкамланишини эълон қилди. Бу тахминан 100 километр узунликдаги чегаранинг қуруқлик қисми бўлиб, у фаразий равишда Белорусь ва Калининград вилоятини боғлаши мумкин. Айнан шу ҳудудга Варшава энг замонавий қуролларни, шунингдек, қуролли кучларнинг қўшимча бўлинмаларини юбормоқчи.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?