Покистонлик муҳаррирга дурдона китоблар совға қилинди
Покистон Республикасининг 42 000 нусхада чоп этиладиган “Иттиҳод” газетаси бош муҳаррири, 10 000 нусхада чиқадиган “Халқаро тинчлик” журнали муассиси Тоҳир Форуқ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига ташриф буюрди. Уюшма жамоаси ва биносида жойлашган таҳририятлар – “Ёшлик”, “Жаҳон адабиёти”, “Шарқ юлдузи” – “Звезда Востока” журналлари таҳририятлари, “Ижод“ жамоат фонди билан танишди. Меҳмон “Ижод” китоб дўконини айланиб, Ўзбекистонда ижод аҳлига яратилаётган ғамхўрликлардан ҳайратга тушгани, газета ва журналида ўзбек адибларнинг асарларидан бериб боришини мамнуният билан таъкидлади.

Ижодий сафар давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси маъсуллари билан учрашиб, келгусидаги адабий, ноширлик, журналистик алоқалар ҳақида келишиб олишди. Муҳтарам меҳмонга Ёзувчилар уюшмаси томонидан Абдураҳмон Жомийнинг ўзбек тилидаги “Муҳаббат маҳзани” китоби, Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг инглизча, ўзбек, инглиз, рус тилларида чоп этилган “Темурийлар тарихи давлат музейи“ китоблар совға қилинди.
Адиба УМИРОВА
(“Халқ сўзи”)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг