Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хоннинг 200 га яқин тарафдори қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Фото: AP
Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хоннинг 200 га яқин тарафдорлари 2023 йилги тартибсизликларда қатнашгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Файсалобод шаҳри суди жами 196 кишига ҳукм чиқарган. Улар орасида мухолифат етакчиси Умар Аюб ҳам бор бўлиб, у ва яна 57 нафар шахс 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Қолган айбланувчиларга эса бир йилдан уч йилгача бўлган қамоқ жазоси тайинланган.
Маълум қилинишича, маҳкумлар суд қароридан норози бўлиб, апелляция бериш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Имрон Хон 2018–2022 йиллар давомида Покистон бош вазири лавозимида фаолият юритган. У 2023 йилдан бери қамоқда бўлиб, бир нечта жиноят ишларида айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум этилган.
Хоннинг ҳибсга олиниши 2023 йил март ойида бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишларига сабаб бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг