Покистон компаниялари Фарғонага инвестиция киритишни истиқболли ҳисоблайди

Фото: Халқ сўзи
Айни кунларда икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини янада яхшилаш мақсадида Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев Покистон Ислом Республикасида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида Лахор шаҳрида покистонлик йирик ишбилармонлар билан амалий музокаралар олиб борилди. Хусусан, Покистоннинг қурилиш соҳасида 40 йиллик тажрибага эга “Kingcrete” холдинг компанияси асосчилари билан учрашувда Фарғона вилояти қурилиш соҳасига инвестиция киритиш масаласи муҳокама қилинди. Натижада “Kingcrete” холдинги билан Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ва бошқа лойиҳалар учун 20 млн. доллар инвестиция киритиш юзасидан келишувга эришилди.
Бугунги кунда умумий активлари қиймати 10 млрд. доллардан зиёд бўлган “Nishat Group” холдинги асосчиси Миан Муҳаммад Манша билан суҳбатда Фарғона вилоятида юқори маркали цемент ишлаб чиқариш, аралашма ипли мато заводини қуриш, хусусий банк очиш ва 4-5 юлдузли меҳмонхоналар қуриш лойиҳалари кўриб чиқилди. Ушбу холдинг текстиль, тўқимачилик, банк иши, энергетика соҳаси, меҳмонхона бизнесини қамраб олган бўлиб, АҚШ, Хитой, Канада, БАА, Буюк Британия каби давлатларда 23 та компаниялари фаолият кўрсатади.
Шунингдек, Покистоннинг юз турдан ортиқ дори воситалари ишлаб чиқарувчи “Biz Pharmaceutical”, ахборот коммуникация технологиялари соҳасига ихтисослашган “Strategic Advisory Partners” компаниялари раҳбарлари билан ҳам ўтган учрашувларда ўзаро ҳамкорлик истиқболини таъминлаш бўйича дастлабки қадамлар ташланди.
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари 2 март куни Исломобод шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон-Покистон бизнес-форуми ҳамда савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Покистон Ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг