Покистон армияси шай ҳолатга келтирилди
Покистон Мудофаа вазирлиги Ҳиндистон билан урушга тайёрлигини эълон қилди. Бу ҳақда Покистон мудофаа вазирлиги «Х» саҳифасида маълум қилинган.
Давлат ўз мурожаатида Ҳиндистон ҳудудларидан бирини яксон қилиш билан таҳдид қилган. Вазирлик ракета учирилгани акс этган видеони ҳам ўз саҳифасига жойлаган.
«Раҳмат, Моди — сен бизнинг миллатимизни бирлаштирдинг. Урушни хоҳлайсизми? Унда бошланг. Покистон бунга тайёр», дейилади баёнотда.
Икки давлат ўртасида вазиятнинг жиддийлашиши 22 апрель куни бир гуруҳ террорчилар Жамму ва Кашмир ҳудудида тинч аҳоли ва сайёҳларга ҳужум қилганидан кейин бошланди. Терактда ҳалок бўлган 27 кишидан 25 нафари Ҳиндистон фуқаролари бўлган.
Бундан сўнг Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистон фуқароларидан мамлакатни тарк этишни талаб қилиб, мамлакатни террорчиларни қўллаб-қувватлашди айблаган ва кескин чоралар кўрган. Бунда 1960 йилги Ҳинд дарёси сувларидан фойдаланиш бўйича битими ҳам дарҳол тўхтатилди.
Агар Ҳиндистон бизнинг сувимизни тўхтатса, Покистон Кишанганга тўғонини вайрон қилади,» дейилади Покистон мудофаа вазирлиги баёнотларидан бирида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг