Пойтахтдаги яна бир кўчада транспорт ҳаракати қисман чекланади

13:55 04 Октябр 2025 Жамият
307 0

Пойтахтдаги яна бир кўчада автомобиль ҳаракати  қисман чекланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Унда айтилишича, дренаж қувурларини ётқизиш ишлари сабабли Кичик ҳалқа йўлининг Фарҳод кўчаси билан кесишмасида 4 октябрь соат 22:00 дан 5 октябрь соат 07:00 гача транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

«Тирбандликлар ва ноқулайликларни камайтириш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишлари транспорт воситалари ҳаракатини тўлиқ тўхтатмаган ҳолда, йўл қисмларини қисман ёпиш орқали олиб борилади», — дейилади хабарда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?