​​​​​​​Пойтахтдаги яна бир кўча уч кунга ёпилди

10:41 27 Сентябр 2025 Жамият
205 0

Шота Руставели кўчасида таъмирлаш ишлари муносабати билан 26 сентябрь соат 17:00 дан 29 сентябрь соат 07:00 гача Жанубий вокзал – Сергели («Ўзгариш» кўприги) йўналишида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақида пойтахт транспорт бош бошқармаси хабар берди.

Автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланган ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишларида вақтинчалик қуйидаги ўзгаришлар киритилган:

  • 32- ва 59-сонли автобус йўналишлари: Гавҳар, Дўмбиробод, Кичик ҳалқа йўли кўчалари орқали ҳаракатланади.
  • 8, 38, 40, 48, 57, 58, 59, 62, 75, 84, 105, 126, 131-сонли автобус йўналишлари: Янги Сергели йўли, ТҲАЙ, Файзли Тошкент, Кичик ҳалқа йўли кўчалари орқали ҳаракатланади

«Таъмирлаш ишлари давомида тирбандликлар юзага келиши мумкин. Шунга кўра, автобус йўналишларига қўшимча ўзгаришлар киритилиши эҳтимолдан ҳоли эмас», — дейилади хабарда.

Шунингдек, автобусларнинг қатнов вақти ҳамда оралиқ вақти одатдагидан узоқроқ бўлиши мумкинлиги ҳам эслатиб ўтилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер