Пойтахтдаги мактаблардан бирида 4-синф ўқувчилари жанжаллашди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги 300-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг мактаб биноси ичида уришиб қолгани тасвирланган видеолар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, мазкур ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олиниб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган. Ўрганиш натижаларига кўра, ҳолат шу йилнинг 20 сентябрь куни содир бўлгани аниқланган.
Жумладан, мактабнинг 4-синф ўқувчиси И.А ва синфдош ўғил болалар ўртасида дарсдан сўнг даҳанаки низо ортидан жанжал келиб чиққан. Мактаб маъмурияти бу ҳолат юзасидан ҳудуд профилактика инспектори ва мактабга бириктирилган инспектор психологларга хабар берган.
Ҳолатни ўрганиш натижасида ўқувчи И.А билан жанжаллашган ўқувчилар — И.А ва Э.Ж ота-оналари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
«Бу каби ҳолатларга қайта йўл қўймаслик мақсадида ота-оналар билан йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда мактаб директори ва масъулларга интизомий чора кўрилди», — дейилади бошқарма муносабатида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг