Пойтахтда жамоат транспорти туну кун ишлаш режимига ўтказилиши мумкин
Тошкент шаҳрида тунги иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида кўплаб ислоҳoтлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Пойтахт кўчаларида жамоат транспортини туну кун ишлаш режимига ўтказиш шулар жумласидан. Бу ҳақда Стратегик ислоҳотлар агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, агентлик томонидан тунги иқтисодиёт бўйича Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия тажрибаси ва ушбу йўналишни Ўзбекистонда янада ривожлантириш истиқболлари ўрганилган.
Унга кўра, 2023 йил ҳолатида Лондонда тунги иқтисодиётдан йиллик тушумлар миқдори — 44 млрд доллар, Бангкокда — 10 млрд доллар, Нью Йоркда — 35 млрд доллар, Дубайда — 29 млрд доллар ҳамда Сиднейда — 3,8 млрд долларни ташкил этган.
«Тошкент шаҳрида тунги иқтисодиётни ривожлантириш учун биринчи қадам сифатида амалга оширилиши лозим бўлган имкониятлар четда қолиб, бир нечта кўчаларни гастрономик кўчаларга айлантириш чора-тадбирлари билан чекланиб қолинмоқда», дейилади маълумотда.
Шу боис Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилган:
- 2025 йил 1 февралдан бошлаб тунги иқтисодиёт ва туризмни ривожлантиришга қаратилган ишчи гуруҳ ташкил этиш;
- тунги иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар жума ва шанба кунларида дам олиш масканларни 24/7 режимида узлуксиз равишда ишлашини таъминлаш ва тунда фаолият олиб борувчи масканларнинг иш вақти билан боғлиқ чекловларни бекор қилиш;
- Тошкент шаҳрида туристик салоҳиятга эга ҳудудларни белгилаб ушбу ҳудудларда тунги фаолият зоналарини ташкил қилиш;
- тунги иқтисодиёт ривожлантирилиши режалаштирилган шаҳарларнинг ҳар бирида жамоат транспортини (автобус, трамвай, метро) 24 соатлик режимга ўтказиш;
- «Тунги Тошкент» электрон платформасини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу платформада тунда фаолият олиб борадиган масканлар, тунги жамоат транспорти йўналишлари ҳамда махсус арзонлаштирилган таклифлар ҳақида маълумот олиш имконини яратиш;
- тунги иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида белгиланган муайян ҳудудларни модернизация қилиш, кўчаларда ёритиш тизимини кучайтириш ҳамда аҳоли ва туристлар учун қўшимча қулайликлар яратиш.
«Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси ҳамда тунги иқтисодиётни ривожлантириш ва лицензиялар бериш тартибини ислоҳ қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг