Пойтахтда «МАЗ» юк автомобили ҳамда «BYD» иштирокида ЙТҲ юз берди

14:27 15 Февраль 2026 Жамият
350 0

Тошкент шаҳрида «МАЗ» юк автомобили ҳамда «BYD» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

Унда айтилишича, бугун, 15 февраль куни соат 00:40 ларда Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасида ҳайдовчи 1982 йилда туғилган Ў.Қ. бошқарувида бўлган «МАЗ» русумли юк автомобилини бошқариб кетаётиб кескин тўхтаган.

Натижада бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Ж.М. бошқарувидаги «BYD» русумли автомобилининг устига «МАЗ» юк автомобилининг борт қисмидаги юки тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, мазкур ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар аниқланмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?