Пойтахтда фуқаро қарийб 450 миллион сўмлик газ ўғирлади
Пойтахтда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Тошкент шаҳрида Газ таъминоти филиали маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш бўлими ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилган.
Аниқланишича, Миробод тумани, Локомотив кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро У. Ж. табиий газ тармоғига тўғридан тўғри уланиб олган ҳолда, ноқонуний фойдаланиб келаётгани фош қилинган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қонунбузилиш ҳолати оқибатида 449 миллион 107 минг сўм зарар аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг