Пойтахтда «Cobalt» ва «Monza» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пойтахтда «Cobalt» ҳамда «Monza» автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Унда айтилишича, ҳолат кеча, 14 февраль куни соат 20:55 ларда Миробод тумани Сарикўл-Эски замон кўчалари чорраҳасида содир бўлган.
Унда ҳайдовчи 2002 йилда туғилган Д.Э. бошқарувида бўлган «Cobalt» русумли автомобили ҳамда ҳайдовчи 1985 йилда туғилган Ж.М. бошқарувидаги «Monza» русумли автомобиллари тўқнашиб кетган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу ЙТҲ натижасида «Cobalt» ҳамда «Monza» русумли автомобилларнинг 1 нафардан йўловчиларига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг