Песков Владимир Путин Украина бўйича музокараларга тайёрлигини маълум қилди
Иллюстратив фото
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин Украина бўйича мулоқот ва музокараларга тайёрлигини маълум қилди.
«Президент ҳақиқатан ҳам бир неча бор, тўғрироғи, доимий равишда мулоқот ва музокараларга тайёр эканини таъкидлаган», — деди Песков журналистларга Путиннинг музокараларга тайёрлиги ҳақидаги хабарларни изоҳлар экан.
Шу йилнинг июнь ойида Путин Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш ташаббуслари билан чиққан эди. Унга кўра, Москва зудлик билан ўт очишни тўхтатади ва Украина қўшинлари Россиянинг янги ҳудудлари ҳудудидан олиб чиқиб кетилгандан сўнг музокараларга тайёрлигини эълон қилади. Бундан ташқари, Россия раҳбарининг қўшимча қилишича, Киев НАТОга қўшилиш ниятидан воз кечишини эълон қилиши, демилитаризация ва денасификацияни амалга ошириши, шунингдек, нейтрал, қўшилмаслик ва ядросиз мақомни қабул қилиши керак. Путин шу доирада Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг бекор қилинишини ҳам тилга олганди.
Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига қилган терактидан сўнг Путин «тинч аҳолига, фуқаролик инфратузилмасига беғараз зарба берганлар ёки атом энергетика объектларига таҳдид яратишга уринаётганлар» билан музокара олиб боришнинг иложи йўқлигини айтганди.
Кейинроқ Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россия давлати раҳбари томонидан илгари билдирилган Украинани тартибга солиш бўйича Москванинг тинчлик таклифлари бекор қилинмаганини, аммо ҳозирги босқичда «бу саргузашт»ни ҳисобга олган ҳолда Россия Украина билан гаплашмаслигини айтганди.
Россия Украинага қурол етказиб бериш можарони ҳал қилишга халақит беради ва унга НАТО давлатларини бевосита жалб қилади, деб ҳисоблайди. Ўз навбатида, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров аввалроқ Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлаганди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО можарода бевосита, жумладан, нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш орқали ҳам иштирок этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг