Перунинг собиқ президенти пора олганликда айбланиб ҳибсга олинди
Фото: ANDINA
Перу суди ирригация ва шифохона қурилиши лойиҳаларини амалга оширишда пора олганликда айбланаётган собиқ президент Мартин Визкаррани беш ойга ҳибсга олишга қарор қилди. Бу ҳақда Перу Бош прокуратураси хабар берди.
У Ломас де Ило шаҳрида ва Мокуэгуа минтақавий ҳукумати раиси бўлиб ишлаган вақтида Мокегуа минтақавий шифохонаси лойиҳаларини кенгайтиришда пора олгани гумон қилинмоқда. Визкарра тергов тугагунига қадар қамоққа олинган, судланувчининг ҳимояси қарор устидан шикоят қилмоқчи.
Айбловга кўра, собиқ президент пудратчи компанияларга юз минглаб долларлик ноқонуний тўловлар эвазига қурилиш шартномаларини олишда ёрдам берган. Бундан ташқари, прокурорларнинг таъкидлашича, Визкарра сохта саёҳат ҳисоботлари орқали сайловолди кампания фаолиятини яширган бўлиши мумкин.
Сўнгги йилларда Перунинг бир қанча собиқ президентлари коррупцияда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2024 йил октябрь ойида суд собиқ президент Алехандро Толедони фитна, пул ювиш ва порахўрликда айблаб, 20,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг