Перуда ҳам “Z-авлод намойишлари” авж олмоқда
Фото: Reuters
Кеча, 20 сентябрь куни тунда Перу пойтахти Лима шаҳри марказида полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда “Arab news” хабар берди.
Норозиликни “Generation Z” (Z-авлод) деб номланган ёшлар гуруҳи ташкил қилган. Улар ҳукуматдаги коррупция, уюшган жиноятчилик ва яқинда қабул қилинган пенсия ислоҳотига қарши чиқмоқда.
“Бугун демократия олдингидан ҳам ёмон. Қўрқитиш ва товламачилик туфайли вазият оғирлашмоқда”, дейди намойишчилардан бири, 54 ёшли Гладис.
Тахминан 500 киши шаҳар марказида тўпланган. Улар ижроия ҳокимият ва Конгресс биноларига яқинлашмоқчи бўлганида полиция қаршилигига учраган.
“Конгресс халқ орасида ишончни йўқотган. У мамлакатга фақат зиён етказмоқда”, дейди Селене Амаcифуен исмли қатнашчи.
Тўқнашувда “Exitosa” радиосининг журналисти ва оператори полиция отган резина ўқдан жароҳат олган. Расмийларга кўра, камида уч полициячи ҳам яраланган.
Айтилишича, Перу президенти Дина Болуартенинг мамлакатдаги рейтинги пасайиб кетган. Бу ҳолат мамлакатда уюшган жиноятчилик ва товламачилик авж олгани, шунингдек, ҳукумат ҳамда Конгресс коррупцияга ботгани ҳақидаги фикрлар ортидан юзага келган. Унинг ваколати 2026 йилда тугайди.
Бу ҳафта парламент ёшларни мажбурий равишда хусусий пенсия жамғармасига аъзо қилиш тўғрисида қонун қабул қилди. Танқидчиларнинг фикрига кўра, ёшларнинг кўпчилиги ноаниқ меҳнат шароитида ишлайди, шунинг учун бу қонун улар учун адолатсиз ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг