«Персеполис» Эрон чемпионатида «Сепахон»ни мағлуб этди

18:56 23 Январь 2026 Спорт
599 0

Бугун, 23 январь куни футбол бўйича Эрон чемпионатининг 17-тури доирасида «Персеполис» жамоаси ўз майдонида Исфаҳоннинг «Сепахон» жамоасини қабул қилди. Учрашув 2:1 ҳисобида Теҳрон клубининг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда ҳисоб 49-дақиқада Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов томонидан очилди. 70-дақиқада эса захирадан ўйинга қўшилган «Персеполис»нинг янги футболчиси Игорь Сергеев ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда «Сепахон» футболчиси Рикардо Алвеш пенальтидан ҳисобни қисқартирди. Баҳс айнан 2:1 ҳисобида якунланди.

Ушбу ғалаба эвазига «Персеполис» жамоаси очколари сонини «Сепахон» клуби билан тенглаштириб олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?