Пентагон Украинага «Tomahawk» ракеталарини етказиб беришни маъқуллади
АҚШ Уруш вазирлиги (Пентагон) Украинага узоқ масофага мўлжалланган «Tomahawk» қанотли ракеталарини етказиб беришни маъқуллади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Хабарга кўра, Пентагон бундай етказиб бериш АҚШнинг ўзидаги ўқ-дорилар захирасига салбий таъсир кўрсатмайди, деган хулосага келган. Бироқ якуний сиёсий қарорни АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўзи қабул қилади.
Аввалроқ Трамп АҚШ Украинага «Tomahawk» ракеталарини бериши мумкинлигини истисно этмаган эди. Бироқ 17 октябрь куни Украина етакчиси Владимир Зеленский билан учрашув чоғида у бундай етказиб беришни маъқулламаслигини билдирган ва:
«Биз мамлакатимиз мудофааси учун зарур бўлган нарсани бермоқчи эмасмиз», — деган эди.
CNNнинг ёзишича, Пентагон ракеталар захирасини баҳолашни ва етказиб бериш бўйича розиликни Трампнинг Зеленский билан учрашувидан аввалроқ берган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг