Пенсия ёшининг оширилиши ҳақидаги хабарлар ростми?
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқлардаги Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Пенсия жамғармаси расмий баёнот берди.
«Ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган.», дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, пенсия тизимини ислоҳ қилиш доирасида халқаро экспертлар томонидан берилган таклифлар айни пайтда Ўзбекистон шароитига мослиги, аҳолининг турмуш даражасига таъсири ва иқтисодий оқибатлари нуқтаи назаридан таҳлил қилинмоқда.
Пенсия тизимига оид исталган ўзгариш, жумладан, пенсия ёши билан боғлиқ масалалар кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида, халқ фикри ва манфаатларини инобатга олган ҳолда, босқичма-босқич амалга оширилади.
Маълумот ўрнида, 2025 йилнинг беш ойи давомида мамлакатда пенсия олувчилар сони 4 миллион 104 минг 453 нафардан 4 миллион 192 минг 900 нафарга етди. Бу эса 88 минг 447 нафарга ўсишни англатади.
Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармони қабул қилингани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг