Пеленинг онаси 101 ёшида вафот этди
Уч карра жаҳон чемпиони бразилиялик афсонавий футболчи Пеленинг онаси Селест Арантис 101 ёшида вафот этди. Бу бўйича расмий баёнотни Пеле фаолиятининг катта қисмини ўтказган “Сантос” футбол клуби эълон қилди.
“Бу 101 йиллик илҳомлантирувчи ҳаётий ҳикоя эди. Ўз оиласи учун ҳаётда чексиз қийинчиликларга дуч келган қора танли қироличанинг ҳикояси якунланди. Унга Сантос аҳолисининг меҳр, ҳайрат ва миннатдорлиги абадийдир”, дейилади клуб баёнотида.
Манбага кўра, Арантис 21 июнь куни Сантосда вафот этган. У бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида касалхонада бўлган.
Айтиш жоиз, асл исми Эдсон Арантис до Насименто бўлган Пеле уч марта (1958, 1962, 1970) жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ягона футболчи ҳисобланади. У 2022 йил 29 декабрда 82 ёшида вафот этганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг