Пекин АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудига ҳужумларини зудлик билан тўхтатишга чақирди
Фото: AP
Эрон Ислом Республикаси ядровий қурол ишлаб чиқармаяпти. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Нинг маълум қилди.
«Биз Эрон Ислом Республикаси ядровий қурол ишлаб чиқариш ниятида эмаслигини бир неча бор тасдиқлаганини ва яқинда АҚШ билан жиддий ва самимий музокаралар олиб бораётганини таъкидлаймиз», — дейди дипломат.
Шу ўринда у Пекин АҚШ ва Исроилнинг Эрон Ислом Республикаси ҳудудига ҳужумларини зудлик билан тўхтатишга чақираётганини таъкидлади.
Дипломат шунингдек, АҚШ ва Исроил музокаралар жараёнида Эронга ҳужум қилиб, халқаро ҳуқуқни бузганини таъкидлади.
Аввалроқ, Мао Нинг АҚШ Хитойни Эронга қарши ҳарбий операциялар бошланганлиги ҳақида хабардор қилмаганини айтган эди. Дипломатнинг таъкидлашича, Пекин ҳарбий ҳаракатларнинг тарқалиши Яқин Шарқдаги бошқа мамлакатларга ҳам таъсир қилганидан чуқур хавотирда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг