Патологик анатомия: Соҳага доир масалалар халқаро даражада муҳокама қилинди

15:17 28 Ноябрь 2022 Жамият
534 0

Фото: ССВ

Тошкент шаҳрида Республика патологик анатомия маркази томонидан “Патологик анатомиянинг долзарб муаммолари” мавзусида 4-халқаро форум ўтказилмоқда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад гистологик диагностика ва иммуногистокимёнинг замонавий усулларини амалиётга жорий этиш, шунингдек, тор соҳа мутахассислари ўртасида тажриба ва билим алмашишдан иборат.

Республика патологик анатомия марказининг ҳудудларда вертикал муассасалари ишлаб турибди. Муассаса мутахассисларининг олдида патологик анатомия соҳасининг моддий-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш ва шу асосда тизимни ривожлантириш асосий вазифалардан бўлиб турибди.

Бундан ташқари, тиббиёт олий таълим муассасалари битирувчилари базасида паталогик анатомия бўйича бўлғуси мутахассислар корпусини шакллантириш бўйича масалалар муҳокама қилинмоқда.

COVID-19 падемияси авж олган даврда Республика патологик анатомия марказида фойдаланилаётган, Японияда ишлаб чиқарилган сўнгги русумдаги электрон микроскоп инсон организми тўқималарида бўладиган морфологик ўзгаришларни чуқур ўрганиш учун шароит яратди.

Форум дастуридан шу каби клиник ва патологоанатомик таҳлиллар ҳамда ижтимоий тиббиёт масалаларига ҳам алоҳида ўрин ажратилган.

Шунингдек, ушбу тадбирда таваллудига 90 йил тўлаётган Ўзбекистон Қаҳрамони, академик, Республика патологик анатомия марказининг биринчи директори Малика Абдуллахўжаеванинг фаолияти ҳам таҳлил қилинди, соҳа ривожига қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилди.

Анжуманда телемедицина соҳасини янада ривожлантириш орқали турли ўсма касалликларига масофадан туриб ташхис қўйиш имкониятларини юксалтириш каби муҳим мавзуларда сўз юритилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер