Парранда гриппини янги штаммининг илк қурбони. Дунё эпидемия гирдобидами?

18:32 06 Июнь 2024 Дунё
766 0

Парранда гриппининг янги штамми (H5N2)дан илк ўлим ҳолати Мексикада қайд этилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди

59 ёшли эркак парранда гриппи белгилари пайдо бўлган даврда бошқа хасталикни ҳам бошдан кечираётган бўлган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу воқеа янги штамм туфайли дунёдаги биринчи ўлим ҳолати эканлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, беморда тахминан икки ойдан бери иситма кўтарилиши, нафас сиқиши, ич кетиши, кўнгил айниши каби ҳолатлар кузатилган.

««H5N2» штаммининг одамлар ўртасида қай тариқа тарқалиши ва эпидемияга олиб келиши ёки келмаслиги ҳақида ҳеч қандай далиллар йўқ», дейди соғлиқни сақлаш идоралари.

Ўз навбатида,  ЖССТ ва бошқа идоралар парранда гриппининг шунга ўхшаш штаммларининг потенциал мутациялари хавфга олиб келишини тахмин қилмоқда. 

Пирбрайт институти ва Глазго университети мутахассислари Мексикадаги бу ҳолат алоҳида ҳодиса, деб ҳисоблашини маълум қилган. 

Профессор Ян Браун бемор билан алоқада бўлган тиббиёт ходимлари ҳамда марҳумнинг оила аъзолари текширилгани ва хавф аниқланмаганини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер