Парижда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Фото: Президент матбуот хизмати
Бугун, 12 март куни Париждаги Фахрийлар уйида Франция Республикасига давлат ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз етакчисини Франция Президенти Эммануэль Макрон кутиб олди.
Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Франция Республика гвардияси, қуруқлик қўшинлари, ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари хизматчиларидан иборат фахрий қоровул саф тортди.
Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Гвардиячилар давлатимиз раҳбари олдидан тантанали юриб ўтди.
Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Сўнг давлатимиз раҳбари отлиқ гвардиячилар ва мотоциклчилар ҳамроҳлигида олий даражада музокара ўтказиш учун Франция Президентининг қароргоҳи - Елисей саройига йўл олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг