Париж шаҳрида миллий таомлар ресторанларини очган юртдошимиз она-шаҳри Бухорода туристик ахборот маркази барпо этди
Бухорода туғилиб ўсган ва тақдир тақозаси билан Францияда ўқиб, бизнес соҳасида олий таълим олган Саиджон Мақсудов кўҳна шаҳарда туристик ахборот маркази очиш ташаббускори бўлди. Унинг бундан бир йил муқаддам тайёрлаган бизнес лойиҳаси ниҳоят тўла-тўкис амалга ошди. Бухоронинг эски шаҳар қисмида “Chalet touristinfo.Uz” деб номланган сайёҳлик ахборот маркази ва қаҳвахона қад ростлади.

— Шаҳар меҳмонларининг зарур ахборотга эга бўлишлари учун бундай марказ жуда керак, деб ҳисоблаймиз, — дейди С. Мақсудов. — Чунки ҳар қандай турист ўзи ташриф буюрган маскан ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни истайди. Марказимиз худди шу вазифани ўтайди. Ўзимнинг Франциядаги фаолиятимга келсак, Парижда таҳсил олгач, отамнинг қўллаб – қувватлашлари, дуолари билан шу шаҳарнинг учта кварталида миллий таомлар ресторанларини очишга муваффақ бўлдим. Мамлакатимиз Президентининг «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори яхши бир ниятимни рўёбга чиқариш сари йўл очди. Мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонаси билан боғланиб, Бухорода шундай марказ очиш мақсадимни баён этдим. Пировардида Европада ишлаб орттирган оилавий даромадимиздан 200 минг АҚШ долларини ушбу лойиҳа рўёби учун сарфладик. Келгусида она-шаҳримда «Меҳмон уйлари» қуриш ниятидаман.
Айтиш жоизки, туристик ахборот маркази ва қаҳвахона қурилиши шарофати билан 20 тага яқин янги иш ўрни ҳам яратилди. Марказнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ва шаҳар мутасаддилари қатнашиб, тадбиркорнинг фаолиятига омад тиладилар.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг