Пара тоғ чанғиси бўйича терма жамоамиз аъзолари Дубайдаги турнирда муваффақиятли иштирок этишди

11:26 07 Ноябрь 2023 Спорт
141 0

Хабар берганимиздек, шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳирада пара тоғ чанғиси бўйича “SKI Dubai” халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, ушбу нуфузли мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари совриндорлар сафидан ўрин олди. Жумладан, аёллар ўртасида Юлдуз Махмудова олтин, Асел Турдимуратова кумуш, эркаклар ўртасида эса Фирдавс Худоятов олтин медалга сазовор бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?