Пара дзюдочиларимиз Хейделберг Гран-присининг дастлабки куни 4 та медални қўлга киритди

13:23 18 Февраль 2024 Спорт
294 0

Фото: Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

Шу кунларда Германиянинг Хейделберг шаҳрида пара дзюдо бўйича IBSA халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Халқаро турнирнинг дастлабки куни 8 нафар ҳамюртимиз беллашувларда иштирок этди. Якунда улардан тўрт нафари совриндорлар сафидан жой олди. Жумладан, J-2 йўналиши 73 кг. вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Феруз Сайидов кумуш, Учқун Қуранбоев бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу йўналишда Шерзод Намозов (60 кг) ва Кумуш Ходжаева (57 кг) ўз вазн тоифасида кучли учликдан жой олди.

Бугун бўлиб ўтатган беллашувларда эркаклар ўртасида Турғун Абдиев (J-1, 90 кг), Азиз Нормўминов, Эркин Жўраев (J-1, +90 кг), Довурхон Караматов (J-2,) 90 кг), хотин-қизлар ўртасида Улжон Амирева, Ҳосиятхон Позилжонова (J-1, 57 кг), Бибисора Усмонова (J-1, 70 кг), Фируза Эргашова (J-1, +70 кг), Моҳунур Пармонова (J-2, +70 кг) ҳимоя қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?