Пара дзюдо: Гран-при мусобақасида битта олтин ва битта бронза медаль қўлга киритилди

10:34 30 Май 2022 Спорт
547 0

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ўтказилган пара дзюдо бўйича халқаро Гран-при мусобақаси ўз якунига етди.

Дунёнинг 21 та давлати иштирок этган мусобақада Ўзбекистон пара дзюдо терма жамоаси 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллади.

Нур-Султондаги турнирда J2 классида эркаклар ўртасида -60 кг. вазн тоифасида Шерзод Намозов олтин, -90 кг. вазн тоифасида Шариф Ҳалилов бронза медалига сазовор бўлди.

Таъкидлаш керакки, ушбу Гран-при 2024 йил Париж мезбонлигида ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари бериши билан янада аҳамиятлидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер