Пандемиянинг охири борми? Ҳамма коронавирус билан касалланадиган бўлса, чекловларни жорий қилишдан нима наф?

Ушбу саволга АОКА залида бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков қуйидагича жавоб қайтарди:
— Чекловларнинг фойдаси бор — вақтдан ютиш!
Дарҳақиқат, бир қарашда бугунги вазиятдан келиб чиқсак, вирус тарқалишини тўхтатишдаги ҳар қандай саъй-ҳаракатлар фойдасиздек, чунки барибир ҳамма касалланиб олади.
Бироқ ушбу пессимистик қараш икки сабабга кўра ўзини оқламайди:
Биринчидан, Хитой, Тайван, Янги Зеландия ва Жанубий Корея тажрибалари чекловларни ўз вақтида қўллаш инфекция тарқалишини узоқ вақт ушлаб туришга имкон беришини кўрсатди. Бундан келиб чиқадики, ҳатто қатъий карантин чоралари мавжуд бўлмаса-да, кучли иккинчи тўлқин юзага келмайди.
Бундан ташқари, вақтдан ютиш тиббий тизимда мослашишга имкон беради. Гап нафақат вақтинчалик касалхоналар ёки тест текшируви, балки касалликнинг клиник манзарасини тушуниш, унинг олдини олиш ва тест усулларини ишлаб чиқиш ҳақида ҳам бормоқда.
Мисол учун, ўтган 4 ой мобайнида SARS-CoV-2 вируси тўғрисидаги илмий мақолалар бир нечтадан минглабга кўпайди, кузатувлар ва касалликни даволаш борасида катта тажриба тўпланди, юздан ортиқ вакцина ва кўплаб вирусга қарши препаратлар ишлаб чиқилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг