Пахтакор туманига ҳам янги раҳбар тайинланди
Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги
Аввалроқ Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Ашуров вилоятнинг Шароф Рашидов туманига ҳоким бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг бугун, 22 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида Абдувоҳидов Ҳусан Бўлтакович мазкур туманга раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этган сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилган.
Унда У.Мустафоев Пахтакор тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод — Абдувоҳидов Ҳусан Бўлтаковични депутатларга таништирган.
Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг Абдувоҳидов Ҳусан Бўлтаковични Пахтакор тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.
Ҳусан Абдувоҳидов янги лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳада молиявий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг