«Пахтакор» бош мураббий Педру Морейра билан ҳамкорликни тўхтатди
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби португалиялик мутахассис Педру Морейра ва унинг мураббийлар штаби билан ҳамкорликни тўхтатди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мураббий ва клуб ўртасидаги ҳамкорлик икки томоннинг келишуви асосида бекор қилинган.
«Биз ушбу мутахассисларнинг клубда олиб борган фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг келаси ишларида омад тилаймиз.
Шунингдек, оғир жароҳат сабабли май ойида сафдан чиққан ярим ҳимоячи Жонатан Лукка билан ҳам хайрлашилган.
Маълумот учун, Педру Морейра билан клуб ўртасида 2024 йилнинг декабрь ойида 1+1 кўринишида шартномага имзоланган эди. Бугунги кунга қадар «Пахтакор» португалиялик мутахассис мураббийлигида 12 та расмий ўйин ўтказди ва улардан 5 тасида ғалаба, 7 тасида эса мағлубият қайд этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг