Пахтачиликда муҳим палла
Балиқчи туманида пахта терими қизғин давом этмоқда. Маҳаллий инвестор “Vodiy agrotech” масъулияти чекланган жамияти томонидан пахтани қабул қилиш, тозалаш ва қайта ишлаш жараёнлари юқори даражада ташкил этилгани ҳам эътиборга молик. Корхонада кунлик 100 тонна хомашё қайта ишланиб, маҳаллий ва ташқи бозор учун тайёр маҳсулотга айланмоқда.
— Қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини яратиш орқали янги иш ўринлари ташкил этилаётгани муҳим жиҳат ҳисобланади, — дейди туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов. — Айни вақтда корхонада 200 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда, мавсум давомида уларнинг сони 500 нафарга етади. Ходимлар ойига 4–8 миллион сўм миқдорида маош олишмоқда.

Жорий йилда туманда 8100 гектар майдонда пахта етиштирилди. Уларнинг 70 фоизи хорижий навлар бўлиб, 45 фоизгача тола берадиган турлари “Vodiy agrotech” МЧЖ томонидан қайта ишланмоқда. Бу йил теримга 30 дан зиёд пахта териш машинаси жалб қилинди. Шунингдек, қўл терими учун ҳар килограммга 2 минг сўмдан, пахта териш машинаси орқали йиғилган ҳар тоннасига 1 миллион 371 минг сўмдан тўлов амалга оширилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг