Пахтачида кластерчилар минерал бойитилган ун ишлаб чиқаришмоқчи
«Мирзаев Шуҳрат Кенжаевич» ғаллачилик кластери банкдан 1 миллион 340 минг долларлик кредит олиб Туркиянинг “Emash Makina Sanay” co.LTD компаниясидан замонавий тегирмонлар келтирилди. Ушбу тегирмонлар туркиялик мутахассислар бошчилигида 60 кунда йиғиб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Ҳозирги кунда тарози ва кластернинг офиси қуриб битказилган.
Шижоатли фермер ва тадбиркор Шавкат Мирзаев раҳбарлигидаги мазкур кластернинг тегирмони ишга тушса 53 нафар фуқаро иш билан таъминланади. Улар бир кунда 120 тонна минерал бойитилган ун ишлаб чиқаришади.
Бундан ташқари, тадбиркор қандолатчилик цехи ва 1 гектар майдонда қулупнай етиштиришга ихтисослаштирилган иссиқхона қуриш ишларини ҳам бошлаб юборган.
Ушбу иссиқхона йил охиригача ишга тушиб, яна 10 нафар ёшлар иш билан таъминланади.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг