Пахта ёғининг нархи қарийб 10 фоизга арзонлашди — Биржа
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖга 2 810,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва ундан 1 747,0 тоннаси, яъни 62,1% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 113 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 717,6 минг сўмдан 15 080,1 минг сўмгача, яъни 9,8% га пасайганини таъкидлаш лозим.
Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли пахта ёғининг ўртача ҳафталик котировкаси 17 393,3 минг сўмни ташкил этди.
Шакар
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 11 972,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 11 467,0 тоннаси, яъни 95,8% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 385,5 минг сўмдан 7 290,6 минг сўмгача, яъни 1,3% га пасайган. Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг 3-категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 345,8 минг сўмни ташкил этди.
Цемент
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 356 437,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 194 087,0 тоннаси сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 38,8 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 519,0 минг сўмдан 504,6 минг сўмгача, яъни 2,8% га пасайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг