«Пайариқ ҳаёти»: таҳририят биноси янгиланмоқда

12:40 11 Июнь 2025 Жамият
122 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Бугунги кунда даврий босма нашрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш муҳим вазифалар сирасига киради. 1932 йилда ташкил этилган «Пайариқ ҳаёти» газетаси биноси таъмирталаб ҳолатда эди. Туман ҳокими Исроил Жабборов ушбу таҳририятга келиб, шароитни ўрганди. Шу тариқа уни янги қиёфага келтириш ишлари бошлаб юборилди. Бинони таъмирлаш, мухбирлар ва техник ходимларнинг ҳар бири учун замонавий муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

— Таҳририятимиз биносининг қоровулхонасидан тортиб, ошхонаси, газета музейи, фуқаролар билан мулоқот хоналари янгидан таъмирланиб, жиҳозланяпти, — дейди «Пайариқ ҳаёти» газетаси муҳаррири Азамат Товбоев. — Дарвоза қурилиб, ҳовли майдони ободонлаштирилади. Бундан ташқари, интернет журналистикаси ва ижтимоий тармоқларнинг ривожланиб бораётгани ҳисобга олиниб, ижодий ходимларга янги компьютерлар олиб бериладиган бўлди.

Ҳозирда таҳририят биносида «Олмосбек элита» масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Шу йил Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида барча шароитга эга бўлган бино туҳфа қилиниши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?