Озиш учун нима ичиш керак? Энг яхши бешта ичимлик

Иллюстратив фото
Мутахассислар вазнни жисмоний юкламаларсиз камайтиришга ёрдам берувчи, танадаги ёғларни эритувчи ичимликлар рейтингини тузишди. Рўйхат Daily Star нашри томонидан эълон қилинди.
Рейтингнинг энг юқори поғонасидан кўк чой жой олган. У метаболизм – организмда моддалар алмашинувини тезлаштиришга ва бунинг натижасида ёғларни эритишга имкон берувчи флавонидлар ва кофеинга бой. Мутахассисларнинг айтишича, озиш учун кўк чойдан ҳар куни 2-3 чашка ичиш лозим.
2-ўринда томат шарбати жой олган. Ушбу ичимликдан кунига бир стакандан истеъмол қилиш уни истеъмол қилмаганларга нисбатан бел қисмида 50 фоиздан кўпроқ ёғдан фориғ бўлишга олиб келади. Бундан ташқари, томат шарбати организмдаги холестерин даражасини камайтиради.
3-ўрин олма сиркасига берилган. У моддалар алмашинувини фаоллаштиради ва тўпланган ёғдан энергия манбаи сифатида фойдаланади. Вазн ташлаш учун ундан кунига 2-3 ош қошиқ сувга аралаштириб ичиш кифоя қилади.
Рўйхатнинг 4-ўрнини занжабил эгаллаган. Бу модда тўқлик ҳиссини кўпроқ ҳис қилишга имкон беради. Бир стакан занжабил ичимлигини олиш учун қирғичдан 1,5 чой қошиқ занжабил чиқариб, уни 10 дақиқа қайноқ сувда дамлаш лозим.
Рўйхатнинг сўнгги поғонасини оддий ичимлик суви эгаллаган. Кунига 8 стакан сув ичиш қориннинг шишиши ва ҳазм қилиш фаолиятининг бузилишига олиб келувчи дегидратация ривожланиши хавфини камайтиради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, организмда сув балансига амал қилиш самарали озишнинг гарови ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг