«Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди

19:31 14 Февраль 2025 Жамият
366 0

«Ўзгидромет» Тошкент ва Наманган вилоятида қор кўчиш хавфи борлигидан огоҳлантирди.

Хабар берилишича, жорий йил 15-18 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Тошкент вилояти – Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
  • Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкин.

Шу боис, тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер