«Ўзгидромет»: Ўзбекистонга совуқ антициклон кириб келмоқда
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу жараён босқичма-босқич бўлади ва антитциклон кириб келиш даврида атмосферада ҳаво алмашинуви заифлашади. Натижада, атмосфера ҳавосида ифлословчи моддалар ва майда заррачаларнинг (PM2,5/PM10) тўпланиши кузатилиши мумкин, бу эса ҳаво ифлосланиши кўрсаткичларининг ошишига олиб келади. Бу жараён 3 кун давомида сақланиб туради.
Сўнг 16-17 январь кунларига бориб республика бўйлаб деярли барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасаяди. Кундузги ҳароратлар ҳам пасайиб, тунги ва эрталабки соатларда совуқ кучаяди.
Шу билан бирга, антитциклон натижасида ёғингарчилик бўлиши ҳам прогноз қилинмоқда. Айрим ҳудудларда ёмғир ёки қор кўринишида қисқа муддатли ёғингарчиликлар қайд этилади. Ёғингарчиликлар ва шамол натижасида атмосферада тўпланиб қолган майда заррачалар ювилиши ҳамда атмосфера ҳавоси сифати яхшиланишига бир оз муддат сабабчи бўлиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг