«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси собиқ бош директори ҳаётдан кўз юмди
2014 йилдан бугунга қадар Ўзбекистон Маданият вазирлигининг Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази директори лавозимида фаолият юритиб келган сиёсий фанлар номзоди, профессор, «Шуҳрат» медали соҳиби Азамат Ҳайдаров оғир хасталик сабаб бу ёруғ оламни тарк этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Азамат Ҳайдаров 1957 йил 20 май куни Навоий вилоятининг Нурота туманида туғилган. 1980 йил Тошкент давлат Маданият институти, 1996 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Бир неча йиллар масъулиятли вазифаларда, хусусан, Маданият ишлари вазирлигининг Академик ва халқ бадиий жамоалар бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон давлат консерваториясининг «Малака ошириш» факультети декани, «Сиёсий фанлар» кафедраси мудири, Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методика маркази директори каби лавозимларда жонкуярлик билан меҳнат қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг