“Ўзбеккино" Миллий агентлиги номи ўзгарди
Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.
Мазкур фармон билан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги этиб қайта номланади.
Aгентликнинг янги номи ташкилот олдида турган асосий вазифаларни таъкидлаб ўтади. Бу нафақат кино санъатини янада ривожлантириш, балки мамлакат қудратли киносаноатини иқтисодиётининг тармоқларидан бири сифатида яратишни тарғиб қилишдир.
Фармонга асосан агентлик зиммасига миллий кинематографияни ривожлантиришга йўналтирилган ислоҳотларни мунтазам равишда давом эттириш, ушбу соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, замонавий ва юқори технологик моддий-техник базага эга инфратузилмани яратиш, жаҳон тажрибаси асосида фильмларни ишлаб чиқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш, шунингдек, республикада киноиндустриянинг замонавий инфратузилмасини яратиш ва фильмларни тарқатиш тизимини ривожлантириш каби вазифалар юклатилган.
Кинотеатрлар тармоғини кенгайтириш, халқаро кинофестивалларни ташкил этиш, киноижодкорларни рағбатлантириш ва уларга бир қатор имтиёзлар бериш, кинематография соҳаси бўйича таълим сифатини ошириш ва бошқа кўп нарсалар режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг