Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Парижда бўлиб ўтган Жаҳон ҳайвонлар соғлиғи ташкилоти Ассамблеясининг 92-сессиясида Ўзбекистонинг ветеринария соҳасидаги бой тажрибаси ҳамда яратилган мукаммал амалиёт тизими дунё давлатларига истиқболли йўналиш сифатида тавсия этилди.
Халқаро ташкилот раҳбари Эммануела Субейран хоним Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ветеринария соҳаси ривожига қаратилаётган эътиборни юксак баҳолади. Соҳа нафақат эпизоотик ва эпидемик барқарорликни таъминлайдиган, балки аҳолига барқарор хизмат кўрсатувчи иқтисодий жозибадор йўналишга айланганини алоҳида эътироф этди.

Дарҳақиқат, юртимизда сўнгги йилларда ветеринария соҳасига шунчаки аграр тизимнинг қуйи бўғини эмас, балки иқтисодиётнинг драйвер йўналишларидан бири сифатида эътибор берила бошланди. Натижада ҳайвондан одамга юқадиган касалликларни жиловлашдаги янгича ёндашувлар, ёввойи қушлар миграцияси туфайли кириб келадиган касалликлар хавфини юмшатишдаги илғор тажрибалар, шунингдек, чорва маҳсулотларини аҳоли дастурхонига хавфсиз етказиш бўйича мукаммал тизим яратилди.
Шу билан бирга, мамлакатимизда ветеринария таълимини ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилиб, халқаро стандартлар миллий тизимга изчил татбиқ этиляпти, назария ва амалиёт уйғунлиги таъминланмоқда. Бунинг ҳисобига Ўзбекистон қисқа давр ичида ветеринария соҳасида Ҳамдўстлик давлатлари орасида пешқадамга айланди.

Анжуман давомида Жаҳон ҳайвонлар соғлиғи ташкилоти раҳбари Эммануелла Субейран хоним Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловга «Хизматлари учун» медалини топширди.
Таъкидлаш керак, бундай юксак эътирофга МДҲ давлатлари ичида илк бор Ўзбекистон лойиқ кўрилди. Шубҳасиз, бу халқаро доирада юртимизнинг ветеринария соҳасидаги нуфузи ва салоҳияти тобора юксалиб бораётганидан далолат беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг