Ўзбекистоннинг Татаристон билан ҳамкорлиги ривожланмоқда
Қозон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётгани, бу жараёнда Татаристоннинг ўрни алоҳида экани таъкидланди.
Содиқ Сафоев Рустам Миннихановнинг Татаристонни ҳар томонлама ривожлантириш, Россиянинг энг динамик ва инновацион ҳудудларидан бирига айлантириш йўлидаги фаолиятини эътироф этди.
Учрашувда икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Сўнгги йилларда нефть-газ, нефть-кимё, автомобилсозлик, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида бир қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилди.
Шунингдек, Жиззах шаҳрида Қозон федерал университети филиали фаолият юритаётгани ва бу Ўзбекистон ҳамда Татаристон ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик самараси экани таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро алоқаларни янада фаоллаштириш, амалий лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг